Перес: “Роналду шахсий сабаблар боис кетишни истади”
22 сен 2018 00:48
Янгиликлар
Перес: “Роналду шахсий сабаблар боис кетишни истади”
“Реал” президенти Флорентино Перес португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтишини изоҳлади.
Мадрид клуби раҳбарининг айтишича, Криштиану жамоасини алмаштиришни истаган.
“Роанлдунинг ушбу йилда сотилиши “Реал” учун энг катта фойда келтирарди. Ҳар иккала томон бу борада аниқ бир тўхтамга келгач, биз “Ювентус” билан келишувга эришдик. Ҳеч ким “Реал”га Роналду учун 100 миллион евродан ортиғини таклиф қилмаганди. У шахсий сабаблар билан кетишга қарор қилди. Роналдунинг трансфери борасида бизга у қадар кўп таклифлар йўқ эди”, дея Переснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда OK Diario нашри.
Фикрлар