Перес: "Неймар "Реал"да "Олтин тўп"ни ютиш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди"
08 дек 2017 14:37
Янгиликлар
Перес: "Неймар "Реал"да "Олтин тўп"ни ютиш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди"
"Реал" президенти Флорентино Переснинг фикрича, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар маълум бир мақсадларига эришиш учун "Қироллик клуби"да ўйнаши керак.
Жорий мавсум олдидан Неймар "Барселона"дан ПСЖга ўтди. Кўпчиликнинг фикрича, бразилиялик бу ишни аргентиналик форвард Лионель Мессининг соясида қолмаслик ва "Олтин тўп"ни ютиш учун қилган.
"Неймар "Реал"да "Олтин тўп"ни ютиш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди. "Реал" - буюк футболчиларга керакли нарсани берадиган буюк клуб. Неймар бир вақтлар "Реал"га ўтмоқчи бўлганини ҳамма билади" - дейди Перес.
Олдинроқ испан ОАВда Перес Неймарни харид қилмоқчи эканлиги ёзилган эди.
Фикрлар