Перес Моуриньюни "Реал" бош мураббийи этиб тайинлаш ҳақидаги саволга жавоб берди

14 май 2026, 10:55
"Реал" президенти Флорентино Перес Жозе Моуриньюни "қироллик клуби" бош мураббийи этиб тайинлаш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Менга барча мураббийлар ёқади. У биз билан ишлаган, жамоамизнинг рақобатбардошлигини оширган. Мен мураббийларни ўзим танлайман, деган гап рост эмас. Моуринью ҳақидаги савол жонимга тегди.Мен фақат бу тартибсизликка барҳам бериб, ҳамма нарсани нормал йўлга қўйишни хоҳлайман", — деди Перес El Chiringuito TV эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito TV