

“Арсенал”нинг 33 ёшли ҳимоячиси Пер Мертесакер фаолиятини якунлагач, 13 октябр санасида хайрлашув учрашувини ўтказади. Ўйин Пернинг туғилиб ўсган жойи Паттензенда бўлиб ўтади. Ушбу баҳс “Паттензен” клуби афсоналари ва “Пернинг дўстлари” ўртасида ўтказилади.
“Ҳаммасидан қаердан бошланган бўлса, ўша ердан тугайдиганга ўхшайди”,— дейди Пернинг отаси Стефан Мертесакер.



