

"Мен клуб, раҳбарият ва мухлислар учун жудаям хурсандман.
Клуб иккинчи маротаба ярим финалга чиқди. Бу босқичда жамоа ўз тарихига эга эмас. Аммо биз буни ёзишни бошламоқдамиз.
Дастлабки 10 дақиқани ҳисобга олмасак, яхши ўйнадик. Рақиб ўша пайтда яхши ҳаракат қилаётганди.
Ярим финалга чиққанимиздан, Европанинг энг яхши 4 клуби сафида эканлигимиздан хурсандман. Катта, кучли клубларга қарши яхши ҳаракат қилишга уринамиз", - деди Гвардиола.



