Пеп Гвардиола: "Энг яхши ҳужумчимиз ва уч ҳимоячи сафдан чиққан"
11 апр 20:59
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Энг яхши ҳужумчимиз ва уч ҳимоячи сафдан чиққан"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди.
"Албатта, ҳозирги ҳолатимизни ҳисобга олсак, АПЛнинг тўрт жамоасидан бири бўлиш яхшироқ эди. Таркиб учун асосий 7-8 нафар даъвогарлар бор. Барчаси сўнгги сонияларда ҳал бўлмоқда.
Мавсум давомида бирор марта ҳам тўлиқ таркиб билан бўлмадик. Уч марказий ҳимоячимиз сафдан чиққан, дунёнинг энг зўр ҳужумчиси мавсумнинг сўнгги ўйинларигача майдондан ташқарида бўлади.
Бу бутун мавсум давомида шундай. Биз барчасига мослашяпмиз. Буни фалокат деса бўлади, бироқ ҳолат бундан-да ёмонроқ бўлиши мумкин эди", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар