Гвардиола Англиядаги тақвим борасида баҳслашишни истамайди: "Мен аллақачон таслим бўлганман. Бу ерда Лига Кубоги EЧЛдан муҳимроқ. "Реал" билан ўйин олдидан тикланиш учун камроқ вақтимиз бор"

Alisher Ostonov
7 мар 2026, 17:51
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола тақвим мавзуси ҳақида фикр билдирди.

"Бу ерда Чемпионлар Лигаси ўйинларидан кўра Лига Кубоги муҳимроқ. Биринчи кунданоқ шундай бўлган. Шунинг учун бунга ажабланмаса ҳам бўлади.

Мен бунга унчалик эътибор бермайман, сабаби аллақачон таслим бўлганман. Треблни ютганимизда ҳам худди шундай бўлганди. Шунинг учун шикоят қилмайман, аммо бу ерда ишлаган 10 йил давомида кўплаб ҳамкасбларим шундай қилишини биламан.

Мен ҳеч нарса сўрамайман ва агар биз 20:00 да ўйнасак, 20:00 да ўйнаймиз. Кечқурун ўйнаб, шанба куни учишимиз мумкин. Бу яхши тарафи. Камчилигимиз шундаки, Мадриддаги ўйин олдидан тикланиш учун камроқ вақтимиз бор”, — деди Гвардиола.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: mancity.com