

“Табриклайман, Мбаппе. Бундай ёшда ЖЧ плей-оффининг муҳим учрашувида 2та гол киритиш ажойиб натижа. Бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Қолган ўйинларда ҳам сенга омад тилайман, фақат Бразилия билан эҳтимолли учрашув бундан мустасно!”, - деди Пеле.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоасининг 19 ёшли юлдузи кеча Аргентина билан бўлиб ўтган (4:3) ЖЧ-2018 1/8 финал доирасидаги учрашувда дублга эришганди.




