Пеле Марадонанинг ўлими тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди
25 ноя 2020 22:28
Янгиликлар
Пеле Марадонанинг ўлими тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди
Футбол афсонаси Диего Армандо Марадона 60 ёшида вафот этди. Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Бразилиялик бошқа бир даҳо Диегонинг ўлими ҳақида гапирди.
"Дўстларингизни бу тарзда йўқотиш жуда ҳам ачинарли. Албатта, қачондир самода у билан бирга тўп тепамиз", дейди Пеле.
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ҳам Марадонанинг ўлими ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди:
"Аргентинада Диего Армандо Марадонанинг вафоти ҳақида ёзишяпти.
У бизнинг авлод ичидаги энг яхши ўйинчи эди, ҳозиргача мунозарали равишда барча замонларнинг энг зўр футболчиси деб эътироф этилади.
Бахтли, аммо нотинч ҳаётдан кейин, ниҳоят, Диего ором олади деб умид қиламан".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар