Пеле ЖЧ-2018даги фаворитни айтди
24 фев 2018 19:05
Янгиликлар
Пеле ЖЧ-2018даги фаворитни айтди
Уч карра Жаҳон чемпиони Пеле Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги имконияти ҳақида гапирди.
"Бразилия ҳар доим совринлар учун курашадиган терма жамоа бўлиб қолаверади. Сўнгги вақтларда бизга тайёргарлик учун вақт етишмаяпти. Терма жамоанинг катта қисми ҳориж чемпионатларида тўп тепади.
Бундай ҳолатларда жамоанинг ўйин сифатида катта муаммолар кўзга ташланади. Ҳеч қачон осонгина "Жамоа мана шундай бўлади" деб айтиб бўлмайди. Бироқ мен учун Бразилия термаси сайёрадаги энг кучлиси бўлиб қолаверади.
Албатта, Бразилия - фаворит! Агарда терма аъзоларига мусобақага тайёрланиш учун етарлича вақт берилса, улар албатта Жаҳон чемпиони бўлишади", - деди Пеле.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар