UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди" Янгиликлар

Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин жуда чиройли ўтди ва биз учун яхши натижа билан тугади. Бугун жамоа ўзини кўрсатиб бера олди. Сифатли ўйин кўрсатдик. ОКМКга қарши биринчи учрашувни ҳам ёмон ўтказмаган эдик. Биринчи ўйиндан хулоса чиқариб, рақибнинг заиф томонлари устида ишладик. Рақибимиз ўз услубини бироз ўзгартирди ва биз бунга тайёр эдик. Бугун адолатли натижа қайд этилди деб ўйлайман" - деди Педру Морейра бугунги ўйин ҳақида.

- "Пахтакор" мавсумни жуда ёмон бошлади. Жамоа ўзига келиб олиши ва натижаларни ўнглаб олиши учун қанча вақт керак бўлади? Бугунги ғалаба вазиятни ўнглаш йўлидаги дастлабки қадам бўлиб бера оладими?

- Биринчи навбатда биз хотиржамлик билан ўйнашимиз керак. Хотиржамлик натижа сари етаклайди. Рақиб бизни прессинг қилаётган чоғида ҳам босимга дош бериш ва бўш зоналар орқали чиқиб кета олишимиз керак. Шу кунгача қадар асосан қарши ҳужумда ҳаракатланадиган жамоаларга қарши ўйнадик. Мана шундай ҳолатларда жамоа совуққонлик намойиш этиши керак. Бугун футболчи яхши ўйин намойиш этишди ва уларни ғалаба билан табриклайман.

- ОКМКга қарши Суперлига доирасида кечган баҳсда рақиб уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаган эди. Бугун эса ОКМК икки нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Ўтган баҳс билан солиштирганда "Пахтакор"га бугун осонроқ бўлдими? Сабаби рақиб ўзига хос бўлган одатий услубда ўйнади...

- Биз рақиб ўйинини билишимиз керак бўлади. Шундан сўнг биз ўз ўйинимизни қура оламиз. Масалан, биз ҳужумларимизни якунлай олмаётгандик, яъни якуний зарба йўқ эди. Бугун эса учинчи зоналарда яхши ҳаракатландик. Рақиб қандай ўйнаётганини ҳар доим таҳлил қилишимиз керак. Ўйлашимча, биз бугун рақибдан кучлироқ эдик ва бугунги натижа адолатли бўлди.

- Жамоа мағлубиятга учраган ўйинлардан кейин таркибда ўзгаришлар рўй берди, лекин таянч ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка мавсум бошидан буён барча учрашувларни асосий таркибда бошламоқда. Лукканинг ўйини сизга маъқул келдими? Унинг жамоа ўйинидаги ўрни шунчалик аҳамиятлими?

- Тақвимимиз жуда зич ва шу сабабли кўпроқ футболчиларни ўйнатишимиз керак. Шу сабабли ротация қиляпмиз. Бўриев ва Ҳолматовлар жароҳат олишди. Футболчиларимиз камайиб қолди. Ёш футболчиларга ўйин имкониятини тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Улар эса бу орқали ўсишга эришадилар. Жамоада сифатли ўйинчилар йиғилган.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика