

"Барселона" клуби футболчиси Педри "Реал"га қарши Испания кубоги жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги эҳтимоли катта.
Ярим ҳимоячи "Эл Класикога"ча майдонга қайтмаслиги эҳтимоли катта. Педри сонидан жароҳат олганди. Дастлаб, футболчи 19 мартдаги ўйингача майдонга қайтмоқчи эди, аммо жароҳат яна янгилангани сабаб, энди клуб умуман таваккал қилмоқчи эмас. Педри жароҳатидан тўлиқ қутилганидан сўнггина майдонга қайтади.
Маълумот учун, "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб учрашуви 5 апрель куни ўтказилади. Биринчи ўйинда "Барса" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.



