"Пахтакор" янги футболчилар билан таништириш маросимига таклиф этади

Narzulla Saydullayev
15 фев 2016, 23:57
16 февраль, сешанба куни "Пахтакор" янги футболчиларини таништиради.

2016 йилги мавсумни бошлаб бериши олдидан жамоамиз сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништириш маросими ўтказилади. Тадбир 16 февраль, сешанба куни соат 10:00да "Пахтакор" стадиони матбуот анжумани залида бошланади. Унда "Пахтакор" футбол клуби бош директори Рустам Купайсинов ва спорт директори Григорий Цейтлин ҳам иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтаришади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz