

Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган мусобақада Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистондан ташриф буюрган жамоалар иштирок этишди. Ёш футболчиларимиз рақибларига қарши баҳсларда қуйидаги натижаларни қайд этишди:
"Жастар" Қарағанда (Қозоғистон) - 5:0
Нижний Новгород БЎСМ (Россия) - 3:0
"Актобе" (Қозоғистон) - 3:0
"Умид Истаравшан" (Тожикистон) - 2:1
БИИК Чимкент (Қозоғистон) - 3:0
Кеча бўлиб ўтган финалда Чимкент шаҳри жамоаси 3:0 ҳисобида доғда қолдириди. Ушбу муваффақият билан тарбияланувчиларимизни табриклаймиз.
Март ойи охирида яна уч ёш тоифасидаги тарбияланувчиларимиз Россияда ўтказиладиган турнирда иштирок этишлари кутилмоқда.



