"Пахтакор" собиқ футболчиси Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб топилди
15 ноя 2023 21:16
Янгиликлар
"Пахтакор" собиқ футболчиси Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб топилди
Қозоғистоннинг Goal.kz портали Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб "Пахтакор", МХСК ва "Дўстлик" клублари собиқ ўйинчиси Улуғбек Асанбаевни топди. Собиқ футболчи тўрт йил давомида (1997-2000) Ўзбекистонда тўп тепган ва икки марта чемпион бўлган.
Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, Асанбаев Қарағанданинг "Шахтёр" клуби, "Ордабаси" ва "Актобе" жамоаларида спорт директори бўлиб ишлаган. Ўтган йили Улуғбек Пахритдинович "Орбадаси" клуби раҳбариятига қайтди.
Goal.kz нашри Улуғбек Асанбаевнинг таркиб шакллантиришдаги оқилона фаолиятини алоҳида қайд этган. Унинг бошқарув даврида клубга "Ордабаси" тарихидаги илк чемпионликни қўлга киритишида ҳал қилувчи ролларни ўйнаган футболчилар келди. Қозоғистонлик Асхат Тагиберген, Сергей Малый ва Тамирлан Ерланов, украиналик Евгений Макаренко ва албатта, ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов шулар жумласидандир.
Фикрлар