"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигидаги илк машғулотни ўтказди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2017
"Жар" стадионида "Пахтакор" иккинчи даврага ҳозирлик кўришни бошлади.

Шота Арвеладзе ва мураббийлар штаби бошчилигида "шерлар" иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди. Биринчи даврада асосий таркибда ўйнаган деярли барча футболчи ва жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар унда иштирок этишди.

Искандеров якка тартибда шуғулланган бўлса, Андреев жароҳати сабабли унда қатнашмади.

Дастлаб Ласло Ямбор машқлари билан қизишиб олган футболчилар кейин ўйин давомида эътибор қаратиладиган ҳолатлар юзасидан тер тўкишди. Дарвозабонлар билан туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз шуғулланди.

Эртага жамоа икки маҳал машғулот ўтказади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz