UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12"Ливерпуль" Шакирига нарх белгилади  0 21:53Умтитининг агентлари "Барселона" вакиллари билан кўришади  6 21:34Манба: Грилиш "Манчестер Сити" билан шартнома тузди  4 21:16Хитой. Достон Турсунов жамоаасида ғалаба, Одил Аҳмедов клубида мағлубият  2 20:52"Реал Сосьедад" Кубони ижарага олишга яқин  1 20:30"Интер" Лукакуга яна икки ўринбосар топиб қўйди  7 20:11"Тоттенхэм" устози Кейн билан боғлиқ ҳолат ҳақида нималар деди?  1 19:55"Монако" нидерландиялик форвардни сотиб олди  0 19:52Olamsport: Олимпиададаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш, эркин курашчимиз бронза учун курашади  0 19:30Про лига. "Динамо" Ғузорда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга чиқиб олди  10 19:26Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди  8 19:08Футзал терма жамоамиз Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади  8 18:47"Тоттенхэм" Кейн сотилса, Коутиньо ва яна бир неча ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:24"Саутгемптон" Абрахамга қизиқиш билдирмоқда  0 18:01"Астон Вилла" Грилишга "Норвич"дан ўринбосар топди  1

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими? Янгиликлар

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими?

Тошкентдаги "Жар" стадионида Про лига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" ўйини ўтказиляпти (ҳозирча 3:0).

Олимпик

Абдурауф Бўриев - 47', Муҳаммад Ғиёсов - 61', Алишер Одилов - 65'

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

0
:
3
Тугади

Нефтчи

45'
90'
47'  Абдурауф Бўриев
51'  Муҳаммад Ғиёсов
58'  Шаҳзод Тоиров (Элдор Бегимов)
61'  Муҳаммад Ғиёсов
65'  Алишер Одилов
69'  Муҳаммад Ғиёсов (Фарруҳ Мухторов)
69'  Алишер Одилов (Русланбек Жиянов)
69'  Бектемир Абдуманнонов (Отабек Жўрақўзиев)
82'  Абдурауф Бўриев (Диёр Рамазонов)
45'  Собит Синдаров
46'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
46'  Дарко Станоевич (Худойшукур Сатторов)
49'  Марко Обрадович
66'  Абдулло Олимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Марко Обрадович (Шерзод Каримов)
67'  Саидулло Раҳматов (Умар Адҳамзода)

Биз ҳам ушбу баҳсни ёритиш мақсадида сайтимиз жамоаси билан ўйингоҳга ташриф буюрганмиз. Учрашувни томоша қилиш учун ўзбек футболига бевосита алоқадор бўлган расмийлар, ўтмишнинг машҳур футболчилари ташриф буюришган. Жумладан, футболимиз тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири, бугунги кунда пойтахтнинг "Пахтакор" клубида спорт директори сифатида фаолият юритаётган Жафар Ирисметов ҳам. Биз юзага келган имкониятдан фойдаланиб Жафар акани суҳбатга чорлаб, бир нечта саволларимизга жавоб олдик...

— "Пахтакор" ҳокимлик тасарруфига ўтгани ҳақида хабар берилди. Аммо жамоа ичидаги ҳолат мавҳумлигича қолмоқда. Биламизки, "SFI Management Group" даврида клубнинг иқтисодий аҳволи жуда зўр эди. Энди "Пахтакор"нинг сметаси қисқарадими?

— Йўқ, жамоа сметаси ўзгаришсиз қолади. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан аллақачон суҳбатлашдик. У кишининг футбол ҳақидаги қарашлари бизга ёқди. Энди клуб сиёсати асосан маҳаллий футболчиларга қаратиб, уларни янги даражага чиқаришга қаратилади.

— Биринчи давра якунига оз фурсат қолди. Смета ўзгаришсиз қолгани ҳақида айтдингиз. Мавсум аввалида бир қатор етакчилар жамоани тарк этганди. Имконият бўлса, ёзги трансфер ойнасида уларнинг ўрни тўлдириладими?

— Йил бошида баъзи етакчиларни йўқотишимизга клубнинг келажаги мавҳум ҳолатда экани сабаб бўлганди. ОЧЛдаги муваффақиятсизликларга ҳам шу сабабчи. Мухлислар биздан хафа бўлган бўлишлари мумкин. Лекин уларни ишонтириб айтишим мумкин, келаси йил барчаси бошқача бўлади. Чунки ҳозир бизда авлодлар алмашинуви жараёни ўтяпти. Жорий йил бунақа вазиятда "Реал" ва "Барселона" ҳам кубоксиз қолганига гувоҳ бўлдик.

Ҳа, энди жамоа таркиби кучайтирилади. Кеча Ҳожимат Эркиновнинг жароҳатга йўлиққанидан хабарингиз бор. У жамоамиз учун улкан йўқотиш. Шу туфайли бир қатор кучли футболчиларни олиб келишни режалаштиряпмиз, аммо бу трансферлар қишда амалга ошса керак.

— Сир бўлмаса, гап айнан кимлар ҳақида боряпти?

— Сизга айтишим мумкин бўлган ягона исм - Игорь Сергеев. Унинг ўзи йил аввалида ҳам жамоамизда қолишни истаганди.

— Игорь ёзда қайтадими?

— Ҳа, Сергеевни ёзда қайтариш борасида ҳаракат қиляпмиз. Бироқ унинг "Актобе" билан шартномаси бор. Воқеалар ривожини кузатамиз.

— Сергеевнинг трансфери амалга ошмаса, бошқа ҳужумчи олиб келинадими? Ҳар ҳолда Дердийок рақобатдан ҳоли бўлиб қолгани унинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши эмас.

— "Пахтакор" учун энг муносиб вариант Игорь, деб ўйлайман.

— Собиқ ҳужумчи сифатида Эрен Дердийокнинг ҳаракатларини қандай  баҳолайсиз? Швейцариялик футболчини клуб тарихидаги омадсиз трансферлар қаторига қўшсак бўладими?

— Фикрингизни тасдиқласам, кимлардир хафа бўлиб қолиши мумкин...

— Шота Арвеладзенинг жамоага қайтиши ҳақида гап-сўзлар чиқди. Бунда жон борми?

— Ҳа, шундай миш-мишлар тарқалди. Аммо ҳозирча Питер Хюистра биз билан. Фурсатдан фойдаланиб, нидерландиялик мутахассис ва жамоамиз вакилларига ташаккур айтиб қоламан. Улар "Пахтакор"нинг қийин кунларида, 4 ойлаб маош олишмаса-да, майдонда борларини беришди...

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

+15   
08 июн 20:49:47
Б.Х.
Жафар Ирисметов ту́гри фикр билдириб у́тибди,ха нидерландиялик мутахассисни ку́прок муддатга камандада олиб колиш керак,чунки хозир яхши жамоани аста секинлик билан шаклантириб бормокда,ёшларни ку́ркмасдан асосий таркибга ку́шиб у́йин амалиятига эга бу́либ бормокда агар Сергеев кайтса яхши вариант бу́лар эди.Футболчиларга эса ту́рт ярим ой ойлик олмай кулларидан келганча майдонга тушибу Пахтакор шаънига гард юктирмай у́йнаб беришгани учун ташшаккур билдириб коламан.
+6   
08 июн 20:22:48
Nodir Ashrapov
Pahtakor moya mechtaga qaytadi kelasi mavsum shunaqa gapla boridi qaytsayam qogan klubla ayniqsa pahtakori giybatchi hotinlari rosa alamidan achisharkande))))))) pahtakor puli busa bumasa chemp bogan payitlariyam bogan
+5   
08 июн 20:24:48
Насаф N1
Paxtakorni yil oxirigacha ushlab tursalar xam katta gap, Xaqiqiy paxtakorni axvolini kelasi yil bilib olamiz
+5   
08 июн 20:12:32
Jch 2022
Qanini kelilarchi maxallani xotinlari paxtakorimni bir g'iybatini qililar.
Sotti boshlla
+5   
08 июн 20:11:31
Izzatbek Karimov
Agar Neftchi shu xolati bilan Superligaga loyiqman deb òylasa Olimpik xar bitta gòl urgan vaziyatda KORRUPSIYA deb baqiryotkan Neftchi muhlislariga +5 . ! ! !
+4   
08 июн 20:23:03
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Sanjar Medvejatnik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4 ta legioner opkelw kere 4 ta yevropali brazilyali apirisla keremas gollandyani 2 3 ci ligalaridan yow ygtlani opkesa boladi lekn ammo. ..manmca endi bunaqa bomidi RIVADLO VINANUELA daka legionerla bzaga kemidi endi
Legioner kemasa kerak. Aytyaptiyu asosan mahalliy futbolchilarga qaratiladi etibor deb. Cheran ham mahalliy futbolchi bo'lishini va Derdiyok ketishini hisobga olsak yaxshi legionerlar olib kelsa yaxshi bolardi lekin.
+4   
08 июн 20:15:16
2503
4 ойлаб маошсиз уйнашди дейишига қараганда пул тортилибди,энг бой яхши спонсорга эга жамоа ҳозирда АГМК ва Қизмлқум булиб қоляптими,кучманчилар шу жамоаларга утиши бошлашасаям ажабланмаймиз
+4   
08 июн 19:57:11
TEMUR3223
Ия пулни еб булдинами шунча пул натижа нол
+2   
08 июн 22:27:50
BXZ BXZ
Сергеевни кайтариш бу нотугри негаки у Пахтакор учун керагидан ортик уйнаб берди.
Хозир Актобеда яхши уйнавотти . Келажакни уйласанглар ёшларга имконият беринглар .Мана Насаф ёшларга ишониб яхши чиройли хужумкор уйнавотти . Илгари хам канчадан канча талантларни сотиб Пахтакор ёшлар ичидан янгиларини кашф килган .
+2   
08 июн 20:43:14
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Lekin Igor Yevropaga ketsa kerak har xolda Sheffild kabi mish mishlar chiqqandi... Qiyin masala qaytishi. Lekin yaxshi erkin agent legionerlar bor Derdiyokdan kam maosh oladigan lekin undan ancha yaxshi oynidigan. Olib kelish kerak shulardan. Har xolda legionersiz ochlni yutish imkonsiz.
+2   
08 июн 20:20:21
Пулат
Биринчидан Барселона Испания кубогини ютти, кегин шархловчи Даврон файзиев сергеевди Англия клубига утяпти Диди,.! Бу Ирисметов чемпионат азияни укимеди шекили
+2   
08 июн 20:12:38
Muhammad12
Bexruz Holmirzaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ИШОНИШ КИЙИН ЛЕКИН ПАХТАКОР АГАР ПАСТЛАСА БУ УЗБЕК ФУТБОЛИ РИВОЖИ УЧУН АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ ЗОТАН ХАЛОЛЛИК РАКОБАТ ТЕНГ КУЧЛИЛИК БОР ЖОЙДА ЮКСАЛИШ БОЛАДИ
Raqobat haqidagi fikrlarizga qoʻshilaman lekin oʻsha raqobat qaysidir klubni kuchsizlanishi hisobigamas qolgan klublarning kuchayishi hisobiga boʻlsa bundan faqat oʻzbek futboli yutadi.
+2   
08 июн 20:09:45
Sanjar Medvejatnik
4 ta legioner opkelw kere 4 ta yevropali brazilyali apirisla keremas gollandyani 2 3 ci ligalaridan yow ygtlani opkesa boladi lekn ammo. ..manmca endi bunaqa bomidi RIVADLO VINANUELA daka legionerla bzaga kemidi endi
+2   
08 июн 20:04:55
Muhammad12
Xalqaro maydondagi natijalar uchun ham bitta kuchli klub boʻlishi yaxshi.Lekin bir narsa sal oʻylantirdi.Smeta oʻzgarmaydi deyilibdi.20 mln deb eshitgandim.Davlat klubiga buncha pul ajratish deb hisobliman.Qancha islohotga muhtoj sohalar turganda shuncha pulni futbolga sarflash toʻgʻrimikan???.Klublarni tezroq xususiylashtirish kerak yoki kamroq pul ajratish kerak.
+1   
08 июн 22:05:56
Ism Familiya
Jch 2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qanini kelilarchi maxallani xotinlari paxtakorimni bir g'iybatini qililar. Sotti boshlla
Qise xamirturush
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика