UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14Муҳаммадали Ўринбоев Португалияда кичик жароҳат олди, аммо...  0 01:58Ла Лига. "Кадис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  13 01:09"Милан" "Реал" собиқ бош мураббийини жамоага олиб келиш бўйича музокара олиб бормоқда  0 00:50РПЛ. "Локомотив" - ЦСКА 3:3   0 00:40Golden Boy соврини учун асосий даъвогарлар маълум  6 00:40Франция Насьонал 3 лигаси. "Ланс B" "Сент-Аман"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов ўйинни тўлиқ ўтказди  10 00:30АПЛ. "Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" 2:2   0 00:00ЛаЛига. "Мальорка" - "Реал Мадрид" 0:1   0 23:55Super Shield UAE / Qatar финал ўйини. "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Дуҳайл"га қарши баҳсда 90+3 дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди ва ғолибликка эришди. Ғаниев эса...  0 23:50Серия А. "Торино" - "Ювентус" 0:0   0 23:45Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинда мухлислар ютди"  8 23:45ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Жирона" 3:1   0 23:41Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилдик"  10 23:40Бундеслига. "Бавария" - "Кельн" 2:0   0 23:35Бундеслига. "Боруссия М" - "Боруссия Д" 1:2   0

"Пахтакор" нима қилмоқчи? Янгиликлар

"Пахтакор" нима қилмоқчи?

Бугун ўзбек футболига ажратилаётган пулларнинг аксарияти футболчиларнинг маошларига кетишини ҳаммамиз яхши биламиз.

 Шу кунгача иккита тўғри лойиҳага гувоҳи бўлганмиз. Биринчиси Нуриддин Зайниев томонидан Қашақадарё футболида яратилган инфраструктура иккинчиси Миродил Жалолов томонидан бунёд қилинган "Бунёдкор" стадиони. "Машъал", "Насаф" ва "Бунёдкор" академияларидаги шароит ортидан чиққан кўплаб футболчилар бугун терма жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчилари. Уларнинг асосий рақобатчиси "Пахтакор" бўлиб, бу жамоа академиясиз бугун жуда кўплаб футболчиларни тарбиялаб боряпти. 

Яқинда ПФЛ томонидан берилган маълумотда ҳам "Пахтакор"ни академия эмас, футбол мактабига эга клублар қаторида турганини кўрдик. Бугун жамоа Чилонзор туманидаги иккита сунъий майдонга эга камтарона футбол мактабига эга. Билишимизга 15-20 киши учун мўлжалланган мини ётоқхона қилинган. Аммо бу академия деган ном учун камлик қилади. Шунинг учун ҳам ОФК таснифига кўра жамоада уч юлдуз мақоми мавжуд эмас. 

Клуб энди бу камчиликни бартараф этмоқчи. Аниқроғи "AKFA Group" компанияси. Яқинда "Пахтакор" аукционга қўйилгани ва асосий харидор мазкур компания эканлиги ҳақида хабар чиқди. Аммо оммани бу ахборотни нотўғри талқин қилиши ортидан ўтиш бир муддатга тўхтатилди. Кейин Жаҳонгир Ортиқхўжаев асл мақсади нима эканлигини баён қилди, шундан кейин одамлар тушунди, бу ерда умуман бошқа лойиҳа ҳақида гап кетган. 


"AKFA Group" нима қилмоқчи?

1. Қибрайдаги базани замонавий ҳолатга олиб келмоқчи.

2. "Пахтакор" учун икки босқичда ишлайдиган замонавий футбол академия бунёд этмоқчи.

3. "Пахтакор" Марказий Стадионини реконструкция қилмоқчи.



Мана энди англаган бўлсангиз керак нима учун клуб жорий мавсум трансфер бозорида аввалги йилларга қараганда деярли фаоллик кўрсатмади. Шундан билса бўлади, клуб биринчи бўлиб ўзи учун анча йил хизмат қиладиган структурани қуриб олмоқчи. Сўнгги 3 йилда футбол мактабига берилган эътибор ортидан "Пахтакор" ёшлар жамоаси Суперлига чемпионлигини қайтариб олганидан хабарингиз бор. Айнан шу ёш чемпионлардан анчагина футболчи Максим Шацких билан янги мавсумга тайёргарлик кўрди. Улар ичида 2006 йилда таваллуд топган икки нафар футболчилар Ислом Анваров ва Дилшод Абдуллаев. Улардан бир ёш катта Нурлан Ибраимов, Саидумар Саиднуруллаев. 2004 йилда туғилганлардан Муҳаммадали Усмонов ва Мухриддин Пазлитдинов кейинги икки йилда жамоанинг асосий ўйинчилари бўладиган ҳолатга чиқаётганликларини кўришимиз мумкин бўлди. Бу ҳақда Нарзулла ака Саидумар Саиднуруллаевни эслаб қолиш кераклиги ҳақида ёзганларини эслатиб ўтаман.



Мавзуга қайтаман. "Пахтакор" раҳбариятидан Дилшод Каримов, жамоанинг спорт директори Шуҳрат Мақсудов ва болалар футболида катта лойиҳаларга муаллифлик қилган Нодирхўжа Юлдашев Измирдаги "Олтинўрда" академиясида бўлдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар ҳам берди. Нима учун жамоа айнан шу академияни танлагани билиш қийин эмас. Бу жамоа ҳақида сўнгги йилларда бизнинг сайтимизда ҳам кўп маълумотлар чиққанидан ҳам у ердаги тизимни қанчалик тўғри йўлга қўйилганлигини билса бўлади. 





Кейинчалик Нодирака лойиҳа ҳақида ўз каналларида ёздилар. Улар орқали ўзим учун олган маълумотларни энди ёзиб ўтсам "AKFA Group" академияни икки босқичда йўлга қўймоқчи. Тошкентдаги Чилонзор туманида жойлашган футбол мактабини 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилар учун ишлайди. У ердаги сунъий майдонни алмаштириш бўйича аллақачон иш бошлаб юборилган. Италия технологияси билан тайёрланаётган сунъий майдон эскисига алмаштирилади. Яна бўш ҳудудларда 12 ёшгача мўлжалланган жисмоний машқлар учун зал, футзал манежи, офис ва маълум бир кишига мўлжалланган ётоқ. 


"Пахтакор" селекцияни ривожлантириш йўлида Қорақалпоғистон Республикасидан тортиб водийгача бўлган ҳудудларда ҳам ўз тизимини йўлга қўяди. Демакки, "AKFA Group"нинг мақсади "Пахтакор" негизида Республикада футболни ривожлантириш. 12 ёшдан кейин Республика бўйлаб танланган, "Пахтакор" фалсафаси билан ўсган тарбияланувчилар Қибрайдаги янги қуриб битказилиши режалаштирилаётган академияга махсус танлов асосида саралаб олинадилар. Бу ерда барча замонавий шароитлар бўлади ва жамоа Ўзбекистон чемпионатларидан ташқари халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашади. Жамоа мураббийлари доимий равишда билимларини Европа методикалари билан янгилаб борадилар. Энг оғриқли нуқтамиз бўлган дарвозабонлар мактабига асос солиниши кутиляпти ва энг кераклиги жамоа академияси Қибрайда 2 та табиий, 2 та сунъий майдонга (биттаси манеж) эга бўлади. Шу билан бирга 200 кишига мўлжалланган ётоқхона қурилади. Ётоқхонанинг бир қисми академия учун ишласа, бир қисми Республикадан ташриф буюрадиган академиялар учун ташкил қилинадиган мусобақаларда ишлайди. 



"Бугун Қозоғистон ва Россиядан кўплаб жамоалар "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини ўзлари ташкил қиладиган мусобақаларга таклиф қиладилар. Табиийки уларнинг аксарият мезбон жамоанинг ҳисобига бўлади. Бизнинг мақсад ҳам шундай, академия қуриб битказилганидан кейин МДҲ давлатларидан, Туркия ва Европадан ёш тоифаларига қараб меҳмонга чақирамиз. Бу билан нафақат "Пахтакор" балки Республикамизнинг бошқа академиялари ҳам ўша кучли клубларга қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўладилар", - дейди клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров.


Қисқаси бу юзаки суриштирувларим ортидан ёзилган мақола. Тез кунда жамоанинг матбуот хизмати билан лойиҳа билан яқиндан танишиш учун видеорепортаж тайёрлашни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +26   

Фикрлар

+23   
26 фев 12:01:17
Ифтихорим
Маблаглар максадли ишлатилса ,академияга узимизни ёшларга этибор берилса,мухлисларни уйингохга кайтарса факат галаба ва кубоклар эвазига Пахтакор ни европа жамолари хам тухтата олмайди
+21   
26 фев 12:10:01
Дилмуроджон
Пахтакор тогри йулда кетводи ким нима дисин биза Пахтакорга мухлислик килаверамиз
+15   
26 фев 17:11:21
O'zbek
Ортиқхўжаев битта ишни қиламан деса ё ёради ё умуман қарамайди. Раз бу одам қиламан дедими, демак ундан нимадир катта лойиҳа кутишимиз мумкин. Қибрай база аллақачон расвоси чиқиб кетган. Агар шу ер Қатар ёки Саудия Арабистонида бўлганида борми. Хуллас Жоҳа брат газзи босинг, Пахтакор бу Тошкент! Сиз эса Тошкент командасини ташаб қўядиган одаммассиз. Одамла нима деса девурсин. 3та юлдузни 4та қиберасиз. Академия ҳам энг зўр бўлишига ишонамиз. Олға Пахтакор Олға Жоҳа брат!
+13   
26 фев 12:04:36
Pakhtakor_LIONS
Унитилмас шиор
Ватан ота-она Пахтакор танланмайди
+10   
26 фев 15:07:55
ПАХТАКОРЧИ
obs фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Осиё чемпиолар лигасидан хам устун булган элит лигаси ташкил этилди унда юртимиздан Пахтакор чемпион сифатида катнашади.Академияларга хам керак, лекин шу билан бирга анчагина йирик трансферларни амалга оширишга мажбур, чунки шу битта уринни хам бой беришимизга Пахтакор сабабчи булишимиз мумкин.Битта урин санокли давлатлар ичидан Узбекистон жамоаларини Осие ЧЛ яхши катнашгани учун берилди бунда Насаф ва Навбахорнинг урни катта шуни унутманглар.
Фикрингизга қўшилиш мумкин. Бироқ, "Пахтакор"нинг Элит лигада қатнашиши ўтган йилги кўрсаткичлар асосида қайд этилганлини ҳам эслатиб ўтмоқчи эдим. "Насаф" ва "Навбаҳорнинг бу йилги кўрсаткичларининг бунда аҳамияти йўқ. Узр.
+9   
26 фев 12:06:43
Abduvoris
Azizjon Abrorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
аник бир нарсани курмагунимизчан бир нима дея олмаймиз
Azgina sabr va hammasini ko`rasiz!
+8   
26 фев 17:36:20
Odilbek77
Zo'r xabar. Paxtakor o'z futbol akademiyasiga ega bo'lishi yaxshi.
+6   
26 фев 18:22:31
Muhammadxon Mamatov
Пахтакорда барча ишлар тўғри йўлга қўйилгани учун ҳам Ўзбекистонда N1
+6   
26 фев 16:01:48
Дилмуроджон
Пахтакордан барибир Номер 1 мисол Аббос,Мухаммадали,Хожимухаммад, ва хокозо яна канча трансферлар килди
+6   
26 фев 15:09:59
safo78
Ман шу хакида куп ёзаман битта Пахтакор эмас,республикадаги барча вилоятлар болалар футболига катта эътибор бериш керак.
Асосан катта маблагни хокимлар клубга эмас,ана шу болалар академиясига сарфлаш керак,чунки бизда чекка чекка кишлокларда талантлар тулиб ётибди.
Биз каёкдаги булмагур легионерларни олиб келишга эмас,аксинча узимиздан Абдукодир,Аббос,Элдор кабиларни етиштириб чикаришга эътиборни каратишимиз керак.
Керак булса хар бир академияларга Германия Голландиядан мутахасис мурабийларни олиб келиш керак.
Танловни хам ана шулар килсин.
Узи бола йигиб,узи тарбияласин.
Ана шунда футболимиз олдинга сижийди деб уйлайман.
+5   
26 фев 16:04:24
Дилмуроджон
fahritdin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана курасизлар .Бу йил Пахтакор чемпионлик учун эмас, ПРО лигага тушиб кетмаслик учун курашади!!! Почти хамма асосий состав уйинчиларини экс-хоким сотворгандан ахвол шу буладида!!! Любой бизнес харашо!!!
Пахтокор мана шу ёшлар бн лубой клубга бош огрик болади мана курса бизада Аббосдакалар халу куппп
+5   
26 фев 12:23:40
Олға "Пахтакор"
Дилмуроджон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор тогри йулда кетводи ким нима дисин биза Пахтакорга мухлислик килаверамиз
+++++
+4   
26 фев 14:25:46
fc Surxon
Hamma klublarimiz shu yo'lga o'tishi kerak mana xorvatiya bunga yaqqol misol chempionati uncha kuchli emas faqat futbolchilar yetishtirib beradi lekin termasin dunyoni kuchli termalariga bemalol bosh ogriq bolaoladi
+3   
26 фев 18:42:59
Алёш ака
Барибир Жоха брат биринчи шепга яхши кўриниш учун қилаябди нима қилса хам. Футболга жаа қизиқадиган одамга ухшамайди. Стадионни 20 га ери бн олса ўзи билади нима қуришни. Мақола заказга
+3   
26 фев 17:52:10
Azizjon Abrorov
Lochin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Заказной макола юпатиш учун, нега тухтаб колди чунки сотилса ва пахта3ор стадиони шахар четрогига кучирилса максадлар аник куриниб коларди ва ойни етак билан ёпгандек карор чикарилди пахтакор стадиони ким сотиб олса хам жойида колади деган, халк ким нима килмокчилигини билади лох эмас
биродарлао пахтакорни йук булиб кетишини бази бирлар хурсандчилик билан кутиб утиришибди хамма нарса булиши мумкин лекин билиб куйилар пахтакор йук булди дегани узбек фудболи тамом булди дегани
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика