UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  0 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  0 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  39 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7

"Пахтакор" "Насаф"дан қўрқдими? Шацких ҳақми? Беғамовга Искандаровдан жавоб Янгиликлар

"Пахтакор" "Насаф"дан қўрқдими? Шацких ҳақми? Беғамовга Искандаровдан жавоб

Бир неча соат олдин "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви қолдирилгани ҳақида хабар чиқди.

Таниқли футбол эксперти Шаҳбозжон Беғамов буни каналида қуйидагича изоҳлади: "Пахтакор" "Насаф"дан қўрқиб ўйинни қолдириш ваколатидан фойдаланди! Айнан "Насаф" билан ўйин қолдирилди. Шацких Аббос Файзуллаевсиз ўйнашга "Насаф"дан қўрқди. "Пахтакор"ни ҳеч бир тренери бундай қилмаган ҳали…"

Хўш, аслида ростдан ҳам Макс шундай бўлиб чиқяптими ёки вазият тақозо этмоқда? Қуйида бу ҳақида фикрларимни изоҳлашга ҳаракат қиламан 


1. "Пахтакор" орадаги маълум бир даврни ҳисобга олмаганда йил бошидан буён деярли захирасиз ўйнаб келмоқда. Бунга 7-8 нафар футболчининг ёшлар терма жамоасига чақирилгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шу боис мураббийлар штаби "Сўғдиёна", ОКМК билан баҳсларда ўзгаришлар қилгани йўқ ва 8 нафар футболчисиз ҳам бу жамоаларни ютди. 

2. Беғамов Аббос Файзуллаевсиз ўйнашдан қўрқди, деган фикрни илгари сурди. Тан олиш керак Макс келгач Файзуллаев асосий фигурага айланиб бўлди ва ўйин ҳам унга мослашган ҳолда қурилярпти. Файзуллаевни янги даражага олиб чиқаётгани учун унга ташаккур.  Усиз эса нимадир қилишга кўзи етмаётгандек кўринмоқда. Яъни жамоада фақат Аббос асосий планга чиқиб қолмоқда. 

3. Аслида ҳамма нарса селекция жараёнига бориб тақалмоқда. Қишда тузукроқ таркиб йиғилмгани-ю, Папава ва Банашакларнинг ишдан чиқиши. Банашакка катта эҳтимол билан ёзда жавоб бериб юборилиши керак. Қишда олинганлардан фақат Саитов сўнгги ўйинларда тушяпти. Рашидовнинг функционал ҳолати Максни қониқтирмаяпти. Ўйин борасида А ва Б планлар бордир, лекин йил бошида мавсумга ёки дастлабки қисмига мўлжалланган план йўқлиги кўриниб қолаётгандек гуё.  Трансфер сиёсатида ёзда катта юриш қилмаса, позициялар тўлдирилмаса қийиналиб қолади. Бу томонлама Шацкихга осон тутмайман. У шу таркиб билан натижа қилиши керак ва эртага раҳбарият олдида Беғамов ёки мен эмас айнан мураббий жавоб беради.  Захира торлиги унинг ишини янада мураккаблаштираётгани ҳақиқатдан ўзга нарса эмас. 


4. Ўша терма жамоадаги 7-8 нафар футболчидан фақатгина Аббос ўйнар эди. Бу борада "Пахтакор" унгача бўлган учрашувларда жароҳатлар, қизил карточкалар бўлиб қолиши эҳтимолини олдини олди, тамом. "Насаф" билан ўйин эса чемпионликка таъсир қилади ва принципиал ўйин. Айнан шу паллада регламент борлиги эсга келди ва ундан фойдаланишга қарор қилди. Қонунан, регламент томонлама ҳеч нарса бузилгани йўқ. Айб ПФЛда ҳам эмас, таклиф "Пахтакор" томонидан берилди ва ташкилот буни қабул қилди, холос. Бу томонлама биз "Пахтакор"нинг позициясини тўғри қабул қиламиз. "Суперлига ва Про лига регламенти" нинг 10.9-бандида U-20 Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.

5. "Насаф" билан ўйингача 16 кун вақт бор ва бу орада "шерлар" "Турон", "Бухоро" билан ўйнайди. Ўйинлар ораси жуда яқин эмас ва кейинги ўйингача бемалол тикланиб олиш мумкин. Бунда муаммо кузатилмаса керак. 

Нима бўлганда ҳам "Пахтакор"ни муаммолар гирдобидан муваффақиятли ўтиб олишини ва чемпионлик учун интригани, рақобатни давом эттиришини истайман. Бундан фақат Суперлига ютади, футбол ютади.  "Насаф" билан ўйинни қолдириш ёки қолдирмаслик "Пахтакор"нинг қонуний ҳуқуқи. Буни ҳамма турлича талқин қилади.  

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика