"Пахтакор" мураббийи пианинода ўз маҳоратини намойиш этди

Narzulla Saydullayev
18 фев 2019
"Пахтакор" клуби айни пайтда Дубай шаҳрида бўлиб турибди.

"Шерлар" юқори кайфиятда ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Наср"га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Кеча жамоа мураббийи Гоча Ткебучава меҳмонхонада барчага пианинода ўз маҳоратини намойиш этди. Бундан ташқари футболчилар кеча ўз туғилган кунини нишонлаган Дилшод Раҳматуллаевни табриклашди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашуви 19 февраль куни Дубай шаҳридаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.


TAS-IX 

 


TAS-IX эмас



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia