UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  2 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  4 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   5 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11

"Пахтакор" майдонидан яна қуруқ қўл билан қайтиш — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабаси қандай бўлганди? Янгиликлар

"Пахтакор" майдонидан яна қуруқ қўл билан қайтиш — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабаси қандай бўлганди?

Кеча Тошкентдаги "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви билан Суперлиганинг 5-турига якун ясалди.

Айтиш мумкинки шу куни майдонда даража, футболчиларнинг савияси ва маҳорати бобида "Пахтакор" яққол устунлигини кўрсатди (3:1). Асрор Алиқулов ва "Қизилқум" учун эса бу йил ўзига ҳос синовли мавсум бўлмоқда. Янги жамоа, янги мураббий ва аввалги йиллардан буткул фарқли таркиб. Қайсидир маънода навоийликларнинг "шерлар"дан учралган мағлубияти одатий ҳол сифатида қабул қилинди. Тўғрида бунгача ҳам, бундан кучли таркиб билан ҳам уч очко олишни уддасидан чиқа олишмаган. "Қизилқум"нинг Тошкентдаги ягона ғалабасига эса 22 йил тўлди. 2001 йилги мавсумда Сергей Шевченко бошчилигидаги жамоа бу ишни уддасидан чиққанди. Ундан бир йил олдин ҳам Шевченко пойтахтдан "Пахтакор" майдонидан 1 очко билан қайтган. Ушбу мутахассис кетма-кет икки йил "шерлар"дан сафарда очко олган илк мураббий ҳисобланади. 

Олий лига (Суперлига) - 2001. 20-тур

ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ 1:2

31.07.2001. 7 000 томошабин. 

Голлар: Неъматулло Қутибоев - Спартак Муртазоев, Арслон Толипов

"Пахтакор": Олег Беляков, Қайрат Ўтабоев, Константин Сосенко, Геннадий Шарипов, Владислав Лютий (Мухтор Қурбонов 76), Владимир Баранов (Леонид Кошелев 40), Андрей Власичев, Баҳодир Сейткамолов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Алексей Жданов (Игорь Шквирин 61), Неъматулло Қутибоев

"Қизилқум": Борис Белошапка, Руслан Вагапов, Павел Гульманов, Даврон Одилов, Мурод Шарипов (Дамир Идрисов, 72), Сергей Дуб, Алексей Николаев, Спартак Муртазоев, Ринат Байрамов (Улуғбек Усмондиёров, 86), Шерзод Назаров (Ғаирбек Худойберганов, 64), Арслон Толипов


2001 йил "Қизилқум" 6, "Пахтакор" 2 ўринни эгаллаган. "Нефтчи" эса ҳозигача сўнгги бўлиб турган чемпионликни қўлга киритган. Юқоридаги натижа фақат ғалаба эди. 2010 йил эса "олтин изловчилар" Тошкентдан 0:0 ҳисобида бир очко билан ортга равона бўлган. Бу эса ҳозиргача жамоанинг "Пахтакор" майдонидан қўлга киритган сўнгги очкоси бўлиб турибди. Кейинги 14 учрашувнинг барида мезбонларнинг қўли баланд келган. Айрим ҳолатлар бўлганки, меҳмондўстликни жуда маромига етказган, 8:0, 7:0, 6:1, 6:0 каби йирик ҳисобларда ютуққа эришган. Ўзаро ўйинларнинг сўнгги 5тасида амалдаги чемпионлар 16та гол урган ва дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. 


Олий лига (Суперлига) - 2010. 13-тур

ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ 0:0

13.06.2010. "Пахтакор" стадиони

"Пахтакор": Тимур Жўраев, Камолиддин Тожиев, Александр Клецков, Ғулом Ўрунов (Акмал Холматов, 5) (Санъат Шихов, 63) Мурод Холмуҳаммедов, Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Станислав Андреев, Артур Геворкян (Шерзод Каримов, 78) Милорад Януш, Александр Гейнрих 

"Қизилқум": Андрей Мелничук, Шерзод Шарипов, Андрей Ерохин, Шавкат Насибуллаев, Жасур Хасанов, Вадим Любинский, Аҳрол Рискуллаев, Леонид Кошелев, Шерали Жўраев (Собир Усмонхўжаев, 76) Руфат Исраилов, Владимир Постолатьев (Антон Лисюк, 88)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика