

Турнирда муваффақиятли иштирок этаётган Дилшод Нуралиев мураббийлигидаги “Пахтакор” тарбияланувчилари ярим финал учрашувида “Краснодар” клубини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоа сардори Руслан Розиев ўйинда хет-трикка эришиб, мусобақадаги голлари сонини 5тага етказиб олди. Ҳисоб 4:1 бўлиб турган бир пайтда “Краснодар” сардори Рейхмен майдондан четлатилди.
Энди “Пахтакор” жамоаси ҳал қилувчи финал учрашувида Беларуснинг “Динамо-Минск” клубига қарши майдонга тушади. “Краснодар” эса бронза медали учун кечадиган баҳсда Абхазиянинг “Динамо” клуби билан ҳисоб-китоб қилади.
“Пахтакор” — “Краснодар” - 5:1



