UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12

"Пахтакор" клубидан олийжаноб ҳаракат Янгиликлар

"Пахтакор" клубидан олийжаноб ҳаракат

Теглар :  Пахтакор
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 10-турида "Пахтакор" ўз майдонида АГМКни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

Учрашув бошланишидан аввал "Шерлар" сардори Марко Симич жиддий хасталик билан курашаётган 1,5 ёшли қизалоқ Полина Гарифулина билан майдонга чиқиб келди. «Trastbank» хусусий акциядорлик банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самархўжаев ҳамда "Пахтакор" футбол клуби афсонаси Биродар Абдураимов касаллик билан курашаётган болалар - Полина Гарифулина ва Жавоҳир Пардаевга ёрдам бериш мақсадида очилган рамзий карточкаларни топширишди. Ўйиндан кейин эса болалар "Пахтакор" жамоаси билан учрашишди.

Ўйиндан сўнг "Пахтакор" клуби мураббий ва футболчилари кийим алмаштириш хонасида оғир ҳасталик билан курашаётган болажонларни қарсаклар билан кутиб олишди. Бу эса албатта кичкинтойларга келажакка умид бағишлайди. 


Эслатиб ўтамиз, ҳар бир хоҳловчи қурби етган суммани қуйидаги пластик карта ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда иштирок этиш имкониятига эга.

Полина Гарифулина
Бу қизалоққа зудлик билан суяк илигини кўчириб ўтказиш даркор. Ушбу гематолик касаллик унда 8 ойлигида аниқланган. Айни пайтда Полина 1,5 ёшга тўлди.
8600 3036 5948 8063

Жавоҳир Пардаев. 13 ёш.
Ташхис: ўткир миелоид лейкемия. Жавоҳир Санкт-Петербургдаги касалхонада бўлиб турибди ва унинг оиласига даволаниш курсини давом эттириш учун кўмак жуда зарур.
8600 3036 2119 4617

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша болалар билан боғлиқ турли акцияларни қўллаб-қувватлайди ва уларга ёрдам беришни ўзи учун шарафли бурч деб билади.


 



TAS-IX эмас


Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика