"Пахтакор" грузиялик футболчи билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
3 янв 2023
Сўнгги мавсум АГМК шарафини ҳимоя қилган Гиорги Папава клубини ўзгартирди.

Папава "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "шерлар" клубининг Телеграм каналида эълон қилинди.

"Фаолияти давомида Грузиянинг "Динамо" Тбилиси ва "Дила", Кипрнинг "Неа Саламис" ва юртимизда АГМК клубларида ўйнаган Папава юқори лигаларда 242 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол муаллифига айланган. Еврокубокларда 19 учрашувда 1 тўп киритган. "Динамо" Тбилиси билан жамоа сардори сифатида 4 карра Грузия чемпиони бўлган. Энди навбат Ўзбекистон чемпионатига" - дейилади "Пахтакор" эълон қилган хабарда.

Олдинроқ сайтимизда "Пахтакор" Папава ҳамда "Насаф" ҳимоячиси билан шартнома тузгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia