UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  7 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89

Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик" Янгиликлар

Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"

ОКМК аъзоси Гиорги Папава "Пахтакор"га (1:2) қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар. Сўнгги йилларда "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик. Икки жамоа ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда ўз вазиятларимиздан яхшироқ фойдаландик ва шу сабаб ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Бир ойлик танаффус давомида иккинчи даврага анча жиддий тайёргарлик кўрдик. Олдинда яна қийин олти ой бор. Бутун жамоа қаттиқ меҳнат қилди. Тайёргарликнинг натижаси энди ғалабалар сифатига келади деган умиддаман.

Июнь ойида биз кераксиз жойда кўп очколар йўқотдик ва шу сабабли мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ўзгариб қолди. Пастга тушиб кетдик, лекин жадвал зич ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Ҳар доим кейинги учрашув ҳақида ўйлаб боришимиз керак" - дея фикр билдирди Гиорги Папава.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика