UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  0 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  2 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  10 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди Янгиликлар

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига қизиқиш катта, десак муболаға бўлмайди.

Мана шундай қизиқарли ўйинлар олидидан ҳаммада турлича тахминлар ва фикрлар юзага келади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида ҳали сафарда мағлубиятга учрагани йўқ. "Пахтакор" эса бир ярим ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ўйин ўтказади. Икки жамоа шу кунга қадар 30 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 18тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 5та ўйинда "Қўқон-1912" ғалабани тантана қилган. Яқинда хабар берганимиздек "шунқорлар" 2015 йилдан бери сафарда "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти.

Юқорида тилга олинган фактлардан ҳам билса бўладики, мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин ўз вақтида мана шу икки клубда фаолият олиб борган Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий 2015 йилнинг иккинчи ярими ва 2016 йилнинг биринчи яримида "Пахтакор", 2016 йилнинг иккинчи давраси ва 2019 йилнинг биринчи даврасига қадар "Қўқон-1912" жамоасини бошқарган. 


"Олдиндан бир нарсани айтишим керакки, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Икки жамоа ҳам чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Бугун "Пахтакор" ўз мухлислари қаршисида очиқ футбол кўрсатишини тахмин қиляпман. Қолаверса "Қўқон-1912" ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Уларнинг таркибида ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган футболчилар йиғилган. Менимча кўп гол кўрамиз. Тўғри майдон эгалари кучли. Бироқ футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бунинг сабаби эса сўнгги пайтларда кўп ўйинлар ўтказганидадир. "Қўқон-1912"да эса ўйинни ўз қўлига оладиган ижрочилар кўп. Мурод Ҳолмуҳаммедов стандарт вазиятларда яна ўзини кўрсатса ажаб эмас. Шунингдек дарвозабон Музаффар Абдуллаев бу йил ўз дарвозасидан кам гол ўтказди. Айни пайт Қўқондаман. Албатта "Қўқон-1912"га мухлислик қиламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика