"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини превьюси

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2018
Суперлиганинг якунловчи турида мухлислар “Пахтакор” ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.

Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 25 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 8 беллашувда зафар қучишган, 8 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан.

9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. "Пахтакор" майдонидаги учрашувларда 5 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Рақиб дарвозасига 23 тўп киритилиб, дарвозамидан 26 гол ўтказиб юборилган.

Айни пайтда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўринлари аниқ бўлиб улгурди, лекин бу жамоалар ўртасидаги беллашувлар ҳамиша катта қизиқишга сабаб бўлган.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳс 30 ноябрь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz