

Учрашувдан кейин "бургутлар" бош мураббийи Ёрқин Назаров Дониёр Абдуманноповнинг "Пахтакор"га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.
— Абдуманноповга чемпионат етакчиларидан жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар бор. Масалан, "Пахтакор" уни ўз сафида кўрмоқчи. Футболчини жамоада сақлаб қоласизларми?
— Қийин савол бўлди. Мен собиқ футболчи ёки амалдаги мураббий сифатида фикримни билдирсам, у яхши жамоада ўйнашини хоҳлайман. "Пахтакор" ёки бошқа кучли жамоаларга ўтиши футболчининг ўсишига хизмат қилса, уни қўйиб юборамиз, албатта. Такрорлайман, бу Дониёрнинг ўсишига хизмат қилиши керак.
Айни пайтда у яхши формага кириб олди. Ҳозирча у "Андижон"да қолгани ва ўз устида ишлашда давом этгани, янада кучлироқ маъқул.




