UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

"Пахтакор" - "Ал Айн". Одил Аҳмедов хет-трик қилган 14 йил олдинги ўйинни ёдга оламиз Янгиликлар

"Пахтакор" - "Ал Айн". Одил Аҳмедов хет-трик қилган 14 йил олдинги ўйинни ёдга оламиз

Теглар :  ПахтакорАл Айн
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бугун Элит Чемпионлар Лигасининг 6-турида "Ал Айн" билан беллашади.

Пахтакор

Otabek Jurakuziev - 6'

AFC Champions League Elite West . 6-тур

03/12/2024, 19:00

1
:
1
Тугади

Аль-Аин

Софьян Рахими - 49'

45'
90'
6'  Otabek Jurakuziev
34'  Abdurauf Buriev
73'  Otabek Jurakuziev (Ulugbek Khoshimov)
87'  Umar Adkhamzoda (Mukhammadali Urinboev)
89'  Shahzod Azmiddinov
89'  Makhmud Makhamadzhonov
90'  Абдулла Абдуллаев
30'  Mohammed Al Baloushi (Матиас Сеговия)
49'  Софьян Рахими
49'  Матиас Сеговия
55'  Yahia Nader
59'  Алехандро Ромеро (Матиас Паласиос)
80'  Yong-Woo Park
90'  Матиас Сеговия (Sekou Baba)
90'  Фабио Кардосо (Khalid Hashemi)

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2010 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "шерлар" гуруҳда 9 очко билан "Ал Шабаб" (10 очко)дан кейин иккинчи ўринни эгаллашган ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишган.

Афсуски, битта ўйиндан иборат ва ўз гуруҳи ғолиби бўлган клуб майдонида ўтказилган нимчорак финал баҳсида Миодраг Радулович бошчилигидаги "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Шу тариқа, 2010 йилги мавсумда тошкентликлар ОЧЛдаги юришларини нимчорак финалда тўхтатишган.

ОЧЛ-2010 гуруҳ босқичининг 5-турида "шерлар" ўз майдонларида "Ал Айн"ни қабул қилишган. Ўша учрашув Одил Аҳмедовнинг бенефисига айланиб кетганди. Бугунги кунда терма жамоамиз сардори бўлган Аҳмедов амирликлар клуби дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олган ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этган.

P.S. 14 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "C" гуруҳи
5-тур, 13.04.2010
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 14600 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Айн" 3:2
Ҳакамлар:
Мэтю Бриз (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 9, 12, 29 - Х.Валдивия 2, И.Суюнов 20 (авт.)

"Пахтакор": 33.Элдор Тожибоев, 4.Боян Миладинович, 21.Камолиддин Тожиев, 19.Александр Клецков, 27.Илҳом Суюнов, 6.Мурод Холмуҳаммедов (14.Шерзод Каримов, 37), 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов (13.Ойбек Қиличев, 90), 28.Станислав Андреев, 11.Асқар Жадигеров, 35.Александр Гейнрих (23.Алишер Азизов, 88).
Захира: 30.Темур Жўраев, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Акмал Холматов, 9.Милорад Януш.

"Ал Айн": 12.Волид Салем, 26.Саиф Муҳаммад (11.Аҳмад Али, 46), 44.Фарис Жума, 4.Мусаллам Фаёз, 5.Исмоил Аҳмад, 50.Ли Ҳо (19.Муҳаннад Салем, 46), 10.Хорхе Вальдивия, 7.Али Ал Веҳаиби, 40.Абдуллоҳ Малаллаҳ, 2.Абдулазиз Фаёз (20.Муҳаммад Абдулраҳмон, 69), 8.Эмерсон Шеик.

Огоҳлантиришлар: Д.Маркович 23, Ш.Каримов 52, А.Гейнрих 61 - С.Муҳаммад 28, Х.Вальдивия 35, И.Аҳмад 42, М.Фаёз 55, Эмерсон Шеик 69
Четлатиш: Эмерсон Шеик 90

"Ал Айн"нинг бошланғич таркиби.



Ҳали 23 ёшга ҳам тўлмаган Одил Аҳмедов "Пахтакор" сардори бўлган пайтлар.


"Ал Айн"ни бразилиялик Тониньо Серезо бошқарарди (чапдан биринчи).


Андреев тўпни Али Ал Веҳаибидан олиб қўйишга уринмоқда.


Афсуски, стадионга келганларнинг таби 2-дақиқадаёқ хира бўлганди. Хорхе Вальдивия чап қанот ўткир бурчакдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирганди.


- Йигитлар, кайфиятни туширмаймиз. Ҳозир биз ҳам биринчи голимизни урамиз...


- Мио, биринчи голим ёқдими?


Одил Аҳмедов шу куни 20 дақиқа ичида 3та гол урганди.


Боян Миладинович шахсан мен учун ўзбек клубларида ўйнаган энг кучли легионер ҳимоячи.


Ҳасан Пирмуҳаммедовдан ажойиб кадр.


Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.


Илҳом Суюнов ва Эмерсон Шеик тўп учун курашда. Суюнов 20-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, Эмерсон 90+дақиқада иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олган. Ўша куни ўз жамоаси учун зарар келтирган икки ўйинчи бир суратда, қизиқ кадр)


Радулович захирадан майдонга тушишга тараддуд кўраётган Шерзод Каримовга кўрсатма бермоқда.


Самвел Бабаян ҳам Каримовга маслаҳат беришга чоғланмоқда.


Александр Гейнрих ўша мавсум ОЧЛда битта гол урганди ("Сепахон"га қарши 3-тур ўйинида).


- Одил, бугун авжига чиқдинг. Баракалла!


Табиийки, Аҳмедов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика