UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  1 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  0 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  6 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  40 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  5

“Пахтакор” “А” гуруҳида, рақиблар номи маълум Янгиликлар

“Пахтакор” “А” гуруҳида, рақиблар номи маълум

“Пахтакор” клубининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоаси 1-6 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади, дея хабар қилмоқда olamsport.com сайти.

Ушбу турнир 1 июнь – “Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни” муносабати билан ташкил этиляпти.

“Kaluga Junior Cup”да Россиянинг “Калуга” ҳамда “Краснодар”, Беларуснинг “Динамо”, Латвиянинг “Супер Нова”, Хитойнинг “Гуанчжоу Фули”, Руминиянинг “Жуниорул” каби клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади.

Қуръа натижасига кўра, “Пахтакор” жамоаси “А” гуруҳидан жой олди. Дилшод Нуралиев шогирдлари мезбонларнинг “Калуга”, Сухумининг “Динамо” ҳамда Руминиянинг “Жуниорул” клубларига қарши баҳс олиб боради.

Жамоалар эгаллаган ўринлари асосида плей-офф ўйинларида майдонга тушишади. “Пахтакор” илк учрашувни 1 июнь куни “Жуниорул”га қарши ўтказади. 2 июнь куни “Динамо”, 3 июнда “Калуга”га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика