"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024
"Пахтакор-79" жамоасининг хорижий инвестори билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд.

Лига унга сўнгги имкониятни тақдим этиб, МЧЖ Ўзбекистон қонунлари асосида юртилиши шартлиги, бухгалтерия ҳисоботи қай тартибда амалга оширилиши юзасидан керакли кўрсатмалар берган. Қўшимчасига мазкур масалаларда кўмаклашиш учун жамоага икки нафар мутахассис бириктирилган. 

Шунга қарамай, "Пахтакор-79" талабни ўз вақтида бажаргани йўқ. Жамоада ойлик-маошлар тўлаш ва умуман, молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мана шуларни инобатга олган ҳолда Лига Ангренга ўз расмийларини юбормади. Жамоа бир неча кун ичида вазиятни ўнглаши талаб этилади. Акс ҳолда "Пахтакор-79" мусобақадан четлаштирилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz