UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  16 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  11 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1

"Пахтакор" 3 миллиардга "Насаф"дан ҳужумчи сотиб оладими? Янгиликлар

"Пахтакор" 3 миллиардга "Насаф"дан ҳужумчи сотиб оладими?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Пахтакор" "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни трансферини сотиб олиш ниятида. Бу борада тошкентликлар "аждарлар"га расман таклиф билан чиқишган.

Бунга қадар "Пахтакор" ўтган мавсумни "Насаф"да ўтказган тўрт нафар футболчи Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдурахимов ва Дилшод Раҳматуллаевни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.

Ёзда эса "шерлар" "Насаф"нинг икки футболчиси Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовнинг трансфери учун 1 миллиард тўлаганди.

Маълумотларга кўра, "Насаф" Бобир Абдихолиқов учун 3 миллиард сўм сўрамоқда.

Агарда томонлар келиша олишса, Бобир Абдихолиқов келаси мавсумни "Пахтакор"да ўтказиши мумкин.

"Пахтакор"нинг Бобир Абдихолиқовга қизиқаётганлиги ҳақидаги маълумотни бугун жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев интервью жараёнида тасдиқлади. Бироқ "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Бобир Абдихолиқовни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда Бердиев биз билан бўлиб ўтган суҳбат давомида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов ўтган мавсумда Олий лигада 8та гол киритди.

Тез орада Рўзиқул Бердиев билан бўлиб ўтган қизиқарли суҳбатни тақдим этамиз.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика