Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?

Sherzod Nurmatov
21 авг 2025
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар ёзги трансфер ойнасида ватанига қайтиши мумкин.

"L'Equipe" хабарига кўра, 29 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Марсель" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Франция термаси футболчисини Саудия Арабистонининг "Неом" жамоаси ҳам ўз сафида кўрмоқчи.

Экспертлар Паварнинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Бунгача ҳимоячи "Бавария", "Штутгарт" ва "Лилль" жамоаларида ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Павар ўтган мавсум Италия чемпионатида 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 4 марта сариқ карточка олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe