UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3

Паулиньо - Литва чемпионати, Мессининг майдондаги таклифи ҳақида Янгиликлар

Паулиньо - Литва чемпионати, Мессининг майдондаги таклифи ҳақида

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо бир пайтлар “Вильнюс” клубида фаолият юритганини кўпчилик билмаса керак.

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финали босқичида “Челси”га қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган “Барселона”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Паулиньо Литвадаги фаолияти ва Лионель Месси боғлиқ хотиралари билан бўлишди. У каталонияликлар клубига ўтишидан қандай ҳабар топгани ҳақида гапириб берди.


Литва чемпионати ҳақида
Литва — ажойиб мамлакат. Мен Вильнюс шаҳрида яшаганман. Жамоамизнинг 7-8 нафар аъзоси бразилиялик эди. Биз янги давлатга, об-ҳавога мослашиш ёки футболчилар билан чиқишиб кетиш каби ҳолатларда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаганмиз. Албатта, 16 ёшимда оиламдан узоқда яшаш осон бўлмаган. Биринчи мавсумдаги иштироким пайтида бу менинг асосий муаммойим эди. Ҳамма нарсани тез ўзлаштириб, ҳеч нимага муҳтожлик сезмаётган бўлсам ҳам, оиламга бўлган соғинч ҳисси мени қийнайверарди.  

“Барселона”га ўтиши ҳақида
Бунга Австралияда бўлиб ўтадиган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви сабаб бўлган эди. Виллиан ва мен тўп атрофида эдик. Биттамиз унга яқинроқ боришимиз керак эди ва буни Виллиан бажарди. Менинг ёнимда Месси бор эди ва у бирдан “Барселона” ўтишни хоҳлайманми ёки йўқлиги ҳақида сўраб қолди.
Бу воқеа ўйин энг қизиган вақтда содир бўлди! Мен: “Агар сен шуни хоҳласанг, унда розиман”, — дедим. Ўйиндан сўнг Месси билан гаплашиб олиш учун ёнига бордим. Доим у билан гаплашишни хоҳлардим ва бу рўй берганидан жуда ҳам бахтиёр эдим. Кейин мен Хитойга қайтиб кетдим. Аммо ҳаммаси шундан бошланганди.  

Месси билан ўзаро муносабатлари ҳақида
Мен бу клубга ўтганимда ҳамма нарсага эътибор беришга ҳаракат қилардим. Ўша пайт унга турли саволлар беришга вақтим бўлмасди. Шу қатори, маълумотларни бирма-бир айтиб беришга унинг ҳам имкони йўқ эди. Мавсум деярли бошланганди.

Месси — тўп унда бўлганида бир лаҳзада фикрини ўзгартира оладиган ўйинчи. Шунинг учун, Лео билан ўйнайдиган ҳар қандай футболчи у билан алоқа ўрнатиб, уни тушуна олиши лозим. У билан майдонда яхши ўйнашга ҳаракат қиламан. Рақиблар уни доим чорасиз вазиятларга солиб қўйишга урунишади. Шу сабабли, унга маслаҳат бериб туриш керак. Мен доим шундай қиламан. Ҳар ўйинда ва машғулотлар пайтида мен ундан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан.      

УЕФА расмий сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика