

Испан клуби ҳимоячиси "Ювентус"га қарши 1/8 финал жавоб ўйини (3,0, илк ўйин - 1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди. Футболчи ушбу ўйинда ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди.
"Режа шундай эди: интригани имкон қадар узоқроқ сақлаб қолиш. Бизнинг бир неча асосий ўйинчиларимиз захирада қолишди ва Жерар [Морено]нинг чиқиши ўйинни кескин ўзгартирди. Бу топ-ўйинчи.
Биз ўйингача ҳатто бундай ҳисобда ютишимизни ўйламагандик ҳам. Уларда имконият бўлишини билгандик, аммо Рульи ажойиб эди ва бизга бироз омад кулиб боқди. Аммо, омадсиз ҳеч нарсанинг иложи йўқ", - дейди Торрес.



