Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Khoja
28 июл 2024
Тунда Япония ОТЖ Малига қарши олимпиададаги иккинчи учрашувида майдонга тушди.

Баҳснинг 82-дақиқасида Ямомото томонидан киритилган гол осиёликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, Япония гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувида ғалаба қозонди ва муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Япония U-23 – Мали U-23 1:0 

Гол: 1:0 – 82 Ямамото.

Япония U-23 – Кокубо, Секине, Нисио, Такаи, Охата, Ямамото (Кавасаки, 89), Фудзита, Араки (Мито, 57), Ямада (Сато, 69), Сайто (Фудзио, 57), Хосоя.

Мали U-23 – Диарра, Диоманде, Сиссе, Тункара, Дукуре, Гидду (Сиссоко, 70), Траоре, Диарра (Диалло, 77), Диаките, Диарра, Думбия.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com