ПАОК мураббийига пиво банкаси отилганлиги туфайли "Панатинаикос" жаримага тортилди

Aslanov Jasurbek
30 май 2017
ПАОКка қарши Греция чемпионатининг плей-офф учрашувида мухлисларнинг тартиббузарлиги туфайли "Панатинаикос" жаримага тортилди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида, ҳисобда "Панатинаикос" 1:0 ҳисобида олдинда бўлган пайтда трибунадан пиво банкаси улоқтирилди ва у ПАОК бош мураббийи Владимир Ивичнинг бошига тегди. Учрашув тўхтатилди, мураббий эса текширув учун шифохонага олиб кетилди.

Маълум бўлишича, Греция Суперлигаси раҳбарияти "Панатинаикос"га техник мағлубият ёзди (0:3). Шу билан бирга клубдан 3 очко олиб қўйлди.

Бундан ташқари, "Панатинаикос" 41,5 минг евро жарима тўлайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1.de