

52 ёшли Пакета (Хуан Хосе Рохо Мартин) клуб билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У эртадан ишга киришади. Унинг ёрдамчилари Чема Монсон ва Хорхе Тригерос бўлишади.
"Эспаньол" собиқ ўйинчиси бой мураббийлик тажрибасига эга - "Нумансия", "Овьедо", "Картахена", "Корона", "Эркулес", "Ратчабури" ва "Эльче" клубларида ишлаган.
"Уэска" Ла Лигада 18 турдан сўнг сўнгги ўринда бормоқда.




