UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  186 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

ЎзПФЛ вакили ОФКнинг лицензиялаш бўйича семинарида иштирок этди Янгиликлар

ЎзПФЛ вакили ОФКнинг лицензиялаш бўйича семинарида иштирок этди

22-23 сентябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё футбол конфедерациясининг Лицензиялаш бўйича семинари ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов иштирок этди.

ОФК томонидан янги тасдиқланган Лицензиялаш регламентидаги ўзгаришлар, қитъа футбол конфедерациясининг эндиликда куз-баҳор тизимига ўтаётгани ва ушбу мавсум алмашишининг лицензиялашга таъсири, лицензиялаш талабларини кучайтирган ҳолда аёллар ва футзал мусобақаларини янада такомиллаштириш борасидаги янгиликлар семинар иштирокчиларига таништирилди.

ОФКнинг барча аъзо мамлакатлари лицензиялаш менежерлари қатнашган семинарда ортда қолган йилги профессионал футбол клубларни лицензиялаш сарҳисоби амалга оширилди. Ёдингизда бўлса, 2021-йилги лицензиялаш якунларига кўра, 12 та ўзбек клуби ОФК лицензиясига эга чиққан эди. Лицензия олган клублар сони бўйича Ўзбекистон Япония ва Жанубий Кореядан сўнг БАА билан 3-поғонани бўлишиб олганди. Қолаверса, ўтган йили қитъада дастлабки 4 та мамлакат қаторида Ўзбекистонда аёллар жамоаларини ҳам лицензиялаш жараёнидан ўтказиш йўлга қўйилди ва Осиёдаги илк аёллар жамоалари қаторида Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоалари ОФК лицензиясини қўлга киритишди. Семинарда 2021-йилги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилиниб, эндиликда янги мавсумдан эътиборан ихтиёрий равишда футзал клублари ҳам лицензиялашга жалб этилиши маълум қилинди.

Икки кун давом этган семинарда айни пайтда ОФКда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик 3 нафар мутахассислар Авазбек Беридиқулов, Санжар Ризаев ва Аҳмед Тиллаев ҳам ҳозир бўлишди. Авазбек Бердиқулов семинарнинг биринчи кунида ОФК ташкил этадиган мусобақалар хусусида тақдимот ўтказди. Санжар Ризаев эса қитъа футбол конфедерацияси томонидан йўлга қўйилган ривожланиш дастурлари ҳақида семинар қатнашчиларига маълумот берди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика