UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  4 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  15 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  10 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   6 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  4 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади

Теглар :  ПФЛ
12-13 октябрь кунлари Лига вакиллари Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиллик форумида иштирок этганди.

Ўтган йил Дубайдаги ва бу йил Варшавадаги форум давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия футболи ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилди.

Варшавадаги учрашув давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамда Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк Ўзбекистон Суперлигаси клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Истанбулда ўқув-семинар ташкил этиш масаласида фикр алмашганди. 28-ноябрь куни мазкур масалада якуний келишувга эришилди.

Шу йилнинг 7-11 декабрь кунлари Суперлиганинг 7 та ҳамда Пролиганинг 4 та клубидан бўлган жами 20 нафар мутахассис Истанбулга ташриф буюради. Унинг доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: “Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш”, “Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш”, “Маркетинг ва чипталар савдоси” бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024-йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинарлар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар иштирокчилари Туркия футбол ассоциациясига қарашли спорт маркази билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бугунги кунда ўз футбол марказини ташкил этиш ва уни ишга тушириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур қадам мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида нечоғли муҳим эканлигини ЎФА мутахассислари Марокаш ҳамда Венгрия мисолида ўрганиб қайтишганди. Бу борада Туркияда яратилган шароит ҳам ўзбекистонлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлишига шубҳа йўқ.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика