UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  15 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди Янгиликлар

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

Теглар :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси дунёдаги энг етакчи футбол лигаларини ўзида бирлаштирган Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциациясининг тўлақонли аъзосига айланди.

World Association of Professional Football Leagues (WLF) дунё бўйлаб 44 та энг етакчи лигани ўзида бирлаштирган халқаро ташкилот ҳисобланади. 2015 йилнинг 1 декабрь куни 23та лига Парижда ўзаро ҳамфикрлик декларациясини имзолагач, ассоциация тузиш учун биринчи қадам қўйилди. 2016 йилнинг 1 май куни Цюрихда мазкур ташкилотга расман асос солинди.

Ассоциация футбол лигалари манфаатларини ҳимоя қилади. У халқаро мусобақалар тақвимини тузишда ФИФА ва қитъалар конфедерацияларига ўз аъзолари манфаатидан келиб чиқиб, тавсия ва таклифлар киритиб келади. Шунингдек, турли йўналишлардаIFAB, FIFPro каби ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. 

Ташкилот бошқарув кенгаши Англия Премер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс, Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳамда МЛС (АҚШ) раҳбари Дон Гарбер кабилардан иборат. ЎзПФЛ ҳамда WLF ўртасидаги алоқалар ўтган йилнинг июл ойидан бошланганди. Шу давр ичида ассоциация ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, норматив ҳужжатлар ва бошқа материалларни батафсил ўрганиб чиқди. Якунда ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛни 45-аъзо сифатида ташкилотга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Жаҳон лигалари форумида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасини кўришдан ва унинг янги аъзомизга айланганидан беҳад мамнунмиз. Биз ҳамкорликда Ўзбекистон футболи имкониятларини юзага чиқаришдан хурсандмиз”, — деб фикр билдирди Жером Перлемутер.

Жером Перлемутер ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев 2022-йилнинг 17-19-октябр кунлари Дубай шаҳрида WLF томонидан ўтказилган “Жаҳон футбол лигалари форуми”да учрашиб, фикр алмашганди. Унинг доирасида WLF Осиёнинг етакчи лигалари учун ҳам алоҳида йиғилиш ташкил этди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этиб, лигаларни қийнаб келаётган қатор масалалар юзасидан фикр алмашганди.

Маълумот учун, WLF ўзида УЕФАнинг Англия, Испания, Италия, Германия, Франсия, Туркия, Белгия, Португалия, Украина, ОФКнинг Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея, Таиланд каби мамлакатларини бирлаштирган. Аъзоларнинг тўлиқ рўйхати билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика