UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  0 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  2 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  13 15:44Футболнинг нони қаттиқ  3 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0 15:18Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди  1 15:06"Машъал" – "Қизилқум" учрашуви Ғузорда ўтказилмайди  2 14:34Эмери "Астон Вилла"дан кетиши мумкин  6 13:41Натан Аке "Барселона"га ўтиши мумкин  6 13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  13 10:28"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи  1

"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди" Янгиликлар

"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"

Италия Серия Асининг 25-туридан ўрин олган "Интер" — "Ювентус" (3:2) баҳсидан сўнг келиб чиққан ҳакамлик можароси янги босқичга чиқди.

Бу сафар баҳсга Милан шаҳри мэри Жузеппе Сала аралашди.

Можаро нимадан бошланди?

Ўйиннинг 42-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси Пьер Калюлю майдондан четлатилди. Вазиятда "Интер" аъзоси Алессандро Бастони рақиб билан тўқнашув бўлмаса-да, ўзини чиройли тарзда майдонга ташлади ва ҳакамни алдашга муваффақ бўлди. Бастони қизил карточкани худди гол ургандек нишонлагани эса туринликларнинг ғазабини қўзиди.

"Ювентус" афсоналарининг эътирози:

Джорджо Кьеллини: Ҳакамлар бошлиғи Жанлука Роккини истеъфога чиқишга чақирди.

Алессандро Дель Пьеро: "Интер" шундоқ ҳам кучли эканини ва бундай ноҳақ "ёрдам"лардан хурсанд бўлмаслик кераклигини таъкидлади.

Мэрнинг "зарбаси":

Милан мэри Жузеппе Сала "Интер" мухлиси эканини яширмаган ҳолда, Турин афсоналарига жавоб қайтарди:

"Бастони хато қилди, буни биламиз. Лекин фаолияти давомида "даҳшатли" симуляциялар ишлатган одамларнинг изоҳларини кўриб ҳайрон қолдим. Кьеллини ва Дель Пьеронинг симуляциялари акс этган кадрлар ҳали ҳам айланиб юрибди. Энди эса улар ўзларини "ахлоқ посбони"дек тутишяпти. Ижтимоий тармоқларда нафрат уйғотишдан олдин эҳтиёт бўлиш керак", — деди Сала.

Шунингдек, мэр Бастони ақлли йигит эканини ва қилган иши хато эканлигини ўзи ҳам тушуниб турганини қўшимча қилди.

Италияда "Дерби д'Италия" майдондан ташқарида ҳам давом этмоқда. Бу баҳслар ҳали бери тугамайдиган кўринади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 фев 08:16:53
Muhammad Yusuf????
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мэр аҳмоқ, бу футболчиларни бутун дунё танидику, сани ким таниди Италиядан ташқарида
Tupa tugʻri amaki sizi kim tanidi chemp asosdan tawqarida ))

Lekin tugʻri aytkan italya futbolini qotil kamandasidan uynagan karupsianerla xakamdan nolisa galatida))
   
17 фев 02:32:40
Haqiqat-2
Мэр аҳмоқ, бу футболчиларни бутун дунё танидику, сани ким таниди Италиядан ташқарида
   
17 фев 01:01:17
Лутфулла
Келлинини билмадим, Дель Пьеро Сала айтганидек футболчи эмасди.
   
17 фев 00:06:10
David Terezege
Del pero Kellini Ular Juve Afsonalari ularga xamma nasa yarashoradi Sala jim bul
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика