UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид": Мигель Гутьеррес ҳамда Начо асосий таркибда!  3 20:17Бундеслига. "Майнц" – "Боруссия": Санчо, Холанд ва Ройс асосий таркибда  1 20:13РПЛ. Ўрунов жароҳатланган ўйинда "Арсенал"ни енгган "Уфа" турнирдаги ўрнини сақлаб қолди  3 20:08Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)  3 19:59АПЛ. "Шпорлар" Лондонда "бўрилар"ни таслим қилди  0 19:52Про лига. "Нефтчи" Фарғонада "Шўртан"дан устун келди  7 19:37АПЛ. "Ливерпуль" аутсайдер майдонида меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  9 19:28Нохуш хабар! Остон Ўрунов жароҳатга йўлиқди  8 19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  24 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  2 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  3 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  1 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  3 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1 17:43Olamsport: Роман Аҳмадалиевга яна "вызов" ташлади, Чарльз Оливейра UFC рекордини ўрнатди ва бошқа хабарлар  0

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди Янгиликлар

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди

Украина футболининг энг буюк афсоналаридан бири бўлган Андрей Шевченко болалик йилларида бошидан ўтказган Чернобиль фожиасининг оқибатлари ҳақида гапирди.

У украин футболидан чиқиб, замонавий футболнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланди. Айни пайтда мамлакатнинг бош жамоасида ишлаяпти.

Футбол оламида бир қанча улуғвор ютуқларга эришган афсона ҳамон Киевдаги дўстлари хотирасини унутмаган.

1986 йилда Украина ҳамон Совет Иттифоқи таркибида эди. Чернобиль фалокати Шевченко яшайдиган ҳудуддан 200 км нарида содир бўлган.

Андрей "Corriere Della Sera" нашрига берган интервьюсида фожианинг ўзига таъсирини айтиб берди:

"10 ёшда эдим, футбол ўйнашдан завқ олардим. Мени "Динамо" (Киев) академиясига олиб боришди. Сўнгра 4-реактор портлади ва ҳаммамизни кўчиришди. Ҳалиям қалбимда оғриқ ҳис қиламан. СССРдан автобуслар келди, 6-15 ёшдаги болаларнинг барчасини олиб кетди. Уйдан 1 500 км узоқликда худди фильмда яшаётгандек эдим.

Киевдан кўплаб дўстлариб бор эди. Аммо улар радиациядан эмас, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки қуролли тўқнашувлар туфайли вафот этишди. СССР деворидаги ёриқлар катталашар, биз билган дунё чўкиб бораётган эди. Одамлар энди ҳеч нарсага ишонмай қўйган эди. Уларнинг барчаси ғойиб бўлди. Мени фақат оиламнинг севгиси ва футбол қутқариб қолди".

Чернобиль АЭСида содир бўлган тарихдаги энг йирик ядро ҳалокатидан кейин 35 йил ўтди, аммо фожианинг оқибатлари бугунги кунда ҳам сезилмоқда. Портлаш содир бўлган 4-реактор биносидан ҳамон радиация ажралишда давом этмоқда ва 2065 йилдагина якунланишини тахмин қилиняпти. 

Маълумот учун, ўша фожиадан 2 млн 600 минг киши жабр кўргани айтилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
04 май 17:54:26
Ziko N '10
Nimagadir xamma o'zini qiynalib katta bo'lganini,odamlarda achinish,rahmini keltirishmi,shunaqa hislarini yuzaga chiqarishga harakat qilishadi,
Hech kim men qiynalmaganman,ota-onamga,yaqinlarimga rahmat demaydi.
+1   
04 май 17:49:43
BXZ BXZ
Украинадан олтин туп олган Олег Блохин (1975) Игорь Беланов(1986)ва албатта охиргиси хозирча Шевченко бу энг иктидорлиси эди. Блохинни дриблинглари Белановни тезлиги Шевани таланти эсдан чикмайди.
+1   
04 май 17:30:08
football4fans
SSSR ni shu kunlarda koʻp eslatishayapti! Shaygo kelib ketgandan keyin hammasi boʻlayotgani gʻalati.
+1   
04 май 17:22:00
fotboll.uz
Шевагол
   
04 май 18:40:05
Man_city
Shevchenko afsona.ajoyib futbolchi va murabiy
   
04 май 18:12:31
ovechkin 64
Шу холатни кура била туриб хам, Узбекистонни каеридадур АЭС куришмокчи булишяпдими.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика