

Маълумотларга кўра, хавбек фақат тўлақонли трансферни истаган. Шу билан бирга унинг бошқа клубга ўтишида футболчининг маоши муаммога айланган. Ўзилнинг йиллик маоши 20 млн. евродан кўпроқ.
Ўзил "Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери билан келишмовчилик туфайли, ҳар доим ҳам майдонга тушмаяпти. Шу сабабли клуб уни сотиб юбормоқчи.
30 ёшли Ўзил 2013 йил "Реал"дан "Арсенал"га ўтган эди. Трансфер 47 млн. евро эвазига амалга ошган.



