

– Қуръа ҳақида фикрингиз қандай?
– Қуръа ташлаш маросими ортда қолди, энди гуруҳда кимлар билан ўйнашимизни биламиз. Ўйлайманки, гуруҳимиз ҳамманики каби қийин, лекин бу қуръа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи қуръасидан анча яхшироқ бўлди деб ўйлайман.
– Нима учун?
– Жаҳон чемпионати саралаш босқичида гуруҳимизда Япония, Австралия, Саудия Арабистони ва ундан кейин Индонезия бор эди. Бу сафар қуръада бироз омадимиз келди деб ўйлайман. Аммо ҳар бир ўйинда имкон қадар ижобий натижа кўрсатиш учун энг яхши тарзда тайёргарлик кўришимиз керак.
– Биринчи ўйин КХДРга қарши...
– Ҳа, КХДР, ундан кейин Иорданияга қарши, учинчи ўйин эса Ўзбекистонга қарши. Турнирдаги биринчи ўйин ҳар доим энг муҳим ўйин ҳисобланади. КХДРга қарши ўйинга тайёр бўлиш учун қўлимиздан келганча энг яхши тайёргарликни кўрамиз ва шундан сўнг қадамма-қадам олдинга интиламиз. Иорданияга қарши яхши ўйин бўлади, кейин эса Ўзбекистон... ИншаАллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади ва халқимиз Осиё Кубогида амалга оширадиган ишларимиздан фахрланади.
– Кейинги йиғинда янги номлар бўладими?
– Албатта, бизда кўплаб янги йигитлар бўлади ва бу улар учун яхши имконият. Лекин шуни тушунишингиз керакки, биз Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Грузия қандай кучли жамоа эканини биласиз. Бу биз учун жуда яхши ўйин бўлади. Баъзи янги ёш йигитларга имконият берамиз ва улар бу имкониятни сақлаб қолиб, биз билан давом этишади.



