Ўзбекистонлик мутахассислар Туркия футбол федерацияси ва терма жамоалар марказида бўлди
09 дек 2023 18:10
Янгиликлар
Ўзбекистонлик мутахассислар Туркия футбол федерацияси ва терма жамоалар марказида бўлди
Айни кунларда Суперлига ва Про лига клублари вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.
Ушбу сафар доирасида бугун ўзбек мутахассислари Туркия футбол федерацияси бош қароргоҳига ташриф буюришди.



Шунингдек, Туркиянинг турли ёшдаги терма жамоалари, қолаверса, бир қатор клублари фойдаланадиган машғулот маркази иш фаолияти ва тузилмаси билан яқиндан танишилди. Айниқса, машғулот марказида футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари, тренажёр заллари ва назарий машқлар қандай ўтилиши батафсил кўрсатиб берилди. Клубларимиз вакиллари қароргоҳ тузилмаси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга бафуржа жавоб олишди.
Қолаверса, бугун кун доирасидан Туркия Суперлигасининг марказий дербиларидан бири саналадиган "Бешиктош" – "Фенербахче" учрашуви ташкилотчилиги ўрин олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар