Ўзбекистонлик мураббий бошчилигидаги клуб ОФК Кубогида кейинги босқичга йўл олди

Tolibjon Qosimov
13 мар 2024, 15:39
Бугун ОФК Кубоги чорак финали доирасида "Таичунг Футуро" - "Абдиш Ота" учрашуви бўлиб ўтди.


Қирғиз Республикаси жамоасини ўзбекистонлик мутахассис Ислом Аҳмедов бошқариб бормоқда. Учрашувда "Абдиш Ота" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқичга йўл олди. Биринчи ўйинда "Абдиш Ота" ўз майдонида 5:1 ҳисобида зафар қучганди. 


ОФК Кубоги

Чорак финал, 13.03.2024

"Таичунг Футуро" (Хитой Тайпейи) - "Абдиш Ота" (Қирғиз Республикаси) 1:3

Голлар: Бенчи Эстама 3 - Фархат Мусабеков 60, Магамед Узденов 63, Нурланбек Сарикбаев 81

"Абдиш Ота": 71.Марсел Исламкулов, 25.Магамед Узденов, 29.Амантур Шамурзаев, 2.Кристиан Браузман, 34.Аизар Акматов, 20.Кайрат Жиргалбек, 11.Фархат Мусабеков, 19.Теймур Чариев, 70.Атаи Жумашев, 10.Арлен Шаршанбеков, 23.Эрнист Батирканов.

Четлатиш: Вен Чихао 93.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia