

Айни дамда мусобақанинг плей-офф босқич баҳслари ўтказиляпти. Турнирда ўзбекистонлик киберспортчи Санжар Кулиев (SANJI) Қозоғистоннинг "Avangar" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча, 5 сентябрь куни "Avangar" "Team Vitality"ни сенсацион тарзда мағлубиятга учратди. Улар ярим финалда "Renegades"га қарши курашишади.

Бугун соврин жамғармаси 1 млн. доллар бўлган турнирнинг навбатдаги чорак финал ўйинлари ўтказилади.

Турнир чемпионига айланган жамоа 500 минг доллар билан уйга қайтади. Ҳамюртимиз ўйнайдиган жамоанинг навбатдаги баҳси 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.



