

"Локомотив" ўйинчиси ҳисобланган Абдусапи Қаюмов Россия, Голландия, Украина, Молдавия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакат киберспортчилари билан умумий олиб ҳисоблаганда 40та учрашув ўтказди. Улар орасида Россия чемпиони, жаҳон чемпионатида кучли тўртликка кирган ўйинчилар ва бошқа турнирлар ғолиблари бор эди. Ўзбек киберфутболи афсонаси ушбу учрашувларни мастер-класс сифатида ўтказиб, баҳсларнинг 36тасида ғалабага эришди.
Мамлакатимизнинг киберспорт соҳасига бефарқ бўлмаган Қаюмов энди FIFA бўйича профессионал ўйинчилар тайёрлашни бошлади. Сиз ҳам киберспортчи бўлишни истасангиз Абдусапи Қаюмовга мурожаат қилишингиз мумкин.



