

1994 йилда туғилган футболчи 2014 йилдан буён Сербиянинг бошқа клуби "Явор" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Янги мавсумдан бошлаб Ғофуров "Младост" сафида ўйнайди. Қўшимча қилиш керакки, "Явор" якунига етган мавсумда 8-ўринни банд этди. "Младост" эса 4-поғонани эгаллади. Шу тариқа, Ғофуровнинг янги клуби Европа лигаси саралаш баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқи қўлга киритди.
"Младост Лучани" клуби 1952 йилда ташкил топган. Уй ўйинларини 8000 томошабинга мўлжалланган "Младост" стадионида ўтказади. Жамоани маҳаллий мутахассис Ненад Милованович бошқармоқда.




